Новости

Носозлик бўлганини сезмай ҳам қоласиз! John Deere – қишлоқ хўжалиги учун мақбул техника
Носозлик бўлганини сезмай ҳам қоласиз! John Deere – қишлоқ хўжалиги учун мақбул техника

 John Deere нафақат АҚШда, балки бутун дунё бўйича қишлоқ хўжалиги учун керакли техникаларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания ҳисобланади. Сифат нуқтаи назаридан аллақачон мижозлар ишончини оқлашга улгурган компания иқтисодиётининг асосий ричагларидан бири қишлоқ хўжалиги бўлган Ўзбекистонда ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида John Deere ўқув маркази очилди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида John Deere ўқув маркази очилди

 Америка Қўшма Штатларининг John Deere компанияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда олий ўқув юртида ўқув марказини ташкил этди. Шу муносабат билан ТИҚХММИда тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бош вазир маслаҳатчиси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АК раиси Нодир Отажонов, Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, CIS Equipment Group раҳбари Жейсон Ҳант, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, John Deere компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери – Landtech компанияси вакиллари ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Таъкидлаш ўринлики, John Deere компаниясининг мазкур ўқув маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йил 31 июлда имзоланган «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Манбаа: kun.uz/83953098

Ўзбекистонда «ақлли тракторлар»: инновацион ёндошув, илғор технология ва юқори натижа!
Ўзбекистонда «ақлли тракторлар»: инновацион ёндошув, илғор технология ва юқори натижа!

 Бугунги кунда АҚШ қишлоқ хўжалиги самарадорлиги кўрсаткичи бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Янги инновацион ечимларнинг татбиқ этилиши, соҳадаги илғор янгиликлар, махсус таълим имкониятлари, шунингдек, давлатнинг мақсадга йўналтирилган сиёсати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун қулай иқлим шароитини яратиш фермерларга камроқ харажат ва меҳнат орқали кўпроқ ҳосил олиш имконини беради. 1982 йилдан бошлаб АҚШдаги қишлоқ хўжалиги самарадорлиги қарийб 50 фоизга ортди.

Ўзбекистон - Америка муносабатларининг ижобий самараси қишлоқ хўжалигида янги даврни бошлаб бермоқда
Ўзбекистон - Америка муносабатларининг ижобий самараси қишлоқ хўжалигида янги даврни бошлаб бермоқда

 Жорий йилнинг 15-17 май кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий сафар уюштирган эди. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этиб, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Вашингтондаги «Блэйр хаус» қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилиб, икки мамлакат вазирлик ва компаниялари ўртасида савдо, энергетика, молия, қишлоқ хўжалиги, фан-таълим соҳаларига доир қатор ҳужжатлар имзоланди.